Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди

10 июл 2026, 08:50
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 1/4 финалидан ўрин олган Марокаш миллий жамоасига қарши ўйинда (2:0) гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Эндиликда "учранглилар" сардори ҳисобида турнирда урилган саккизта гол мавжуд.

Мбаппе иккита турли жаҳон чемпионатида камида саккизтадан гол урган тарихдаги илк футболчига айланди. Бу ҳақда Opta нашри хабар бермоқда.

ЖЧ-2026 ярим финалида Франция миллий терма жамоаси Испания — Бельгия (10 июль) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›