Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду рекордини такрорлади
21 янв 11:00
Янгиликлар
Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду рекордини такрорлади
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-турида "Монако"га қарши ўйинда (6:1) дубль қайд этиб, португал юлдузи Криштиану Роналду қўйган ютуқни такрорлади.
Opta Sport маълумотига кўра, Мбаппе жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 11 та гол урди — бу гуруҳ ёки умумий босқичдаги барча ўйинчилар орасида энг яхши натижа. Худди шунча гол Роналду томонидан 2015/2016 йилги мавсумда урилганди.
Қайд этиш жоизки, жорий мавсумда клуб даражасидаги барча турнирларда Мбаппе 26 ўйинда 30 гол уриб, 5 та голли узатиш муаллифи бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
15:35
"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади 5
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар