

Бу босқичда Мадриднинг “Реал” клуби Неаполда “Наполи” клуби меҳмони бўлди. Ушбу баҳснинг дастлабки учрашувида “қаймоқранглилар” рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Кечаги баҳсда ҳам “қироллик клуби” худди шу ҳисобда рақибларини сафарда таслим этишди.
Ушбу ўйинни томоша қилиш учун UVSCF Ассоциациясига қарашли “UzArena”га “Madridista Uzbekistan” фан-клуби ташриф буюрди. Таъкидлаш керакки ушбу баҳсни катта экранда кўриш учун ҳурматли аёлларимиз ҳам ташриф буюрди. “Реал Мадрид” клубининг кечаги ғалабаси ва кейинги босқичга чиққани аренага ташриф буюрган аёлларимиз учун байрам устига байрам бўлди.






