UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  1 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  2 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  10 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

Киберфутбол: "Бунёдкор" стадионидаги анжуманлар залида PCFL лигалари очилишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

Киберфутбол: "Бунёдкор" стадионидаги анжуманлар залида PCFL лигалари очилишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди

2016 йилнинг 30 ноябрида Бунёдкор стадионидаги анжуманлар залида UCFGA (Uzbekistan Cyber Football Games Association) нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL(Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” рахбарлари тўлиқ жавоб бердилар ва Ассоциация регламенти, қонун қоидалари, иштирокчилар рўйхати ҳамда келажакда ўзбек кибер футболи ривожи учун олдинга койилган мақсадларга ҳам тўхталиб ўтилди.


    Мавзуниниг энг қизиқ янгиликларидан бири UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси) аъзосига айланганлиги ва бундан буён Ўзбекистон ҳудудидаги барча кибер футбол мусобоқаларини UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  бошчилигида утказилиши юкланганлиги элон қилинди. Шу қарор юзасидан UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  Ўзбекистон ҳудудидаги барча футбол  ва PlayStation клубларини ҳамкорликга таклиф етди.

    UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” президенти Азизбек Паттаҳов кибер футбол Ўйинларини  нафақат Ўзбекистон ҳудуди , хаттоки Осиё  ва дунё миқёсида ривожлантиришга ўз хиссасини  қўшиш ниятидалигини таъкидлаб ўтди. Анжуман давомида Азизбек Паттаҳов 2017 йилда қуйилган мақсадлар ичига Тошкентда МДХ давлатлари хамда Осиё кубоги ўтказилиши ҳам борлиги айтди. 

    Матбуот анжуманида Ўзбекистон Кибер Футбол Миллий терма жамоаси ташкил этилганини ва унга жамоа мурабийи этиб – Дилшод Матякубов  ("Қўқон-1912” киберфутболчиси)  Жамоа сардори эса – Хислат Умаров ("Насаф") этиб тайинланди ва уларга махсус терма жамоа  мурабийи ҳамда  сардорлик боғичи ва футболкалари  топширилди.






    Турли телеканал журналистларидан ташқари ,матбуот анжуманида, ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси) ҳамда "Бунёдкор" клуби вакилари ҳам меҳмон бўлдилар . Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаб келаётганлари учун  миннатдорчилик сифатида  махсус эсдалик совғалари топширилди.


 Матбуот анжумани PCFL Олий ва Биринчи лигалари турларига қурьа ташлаш маросими билан якунланди.

UCFGAда эълон қилинган сўнгги хабарларни ассоциациянинг Телеграмдаги канали орқали кузатиб боришингиз мумкин: UCFGA канали

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика