Кэйхилл: "Челси" ўтган мавсумда ажойиб ўйнади, аммо биз робот эмасмизку"

Aslanov Jasurbek
16 дек 2015
"Челси" ҳимоячиси Гари Кэйхилл ўз жамоасининг бу мавсумдаги иштирокига баҳо берди.

"Биз май ойида Премьер-лигада ғолиб бўлдик, аммо мавсум бошида муваффақиятсизликка учрадик. Ўтган мавсумда "Челси" ажойиб ўйнаган, аммо биз робот эмасмиз. Соврин ютган йилимиз каби ўйнашимиз керак.

Эндигина мавсумнинг ярми ортда қолди, футбол эса икки бўлимга бўлинади. Оғир дамлар ортда қолди деб ўйлайман. Муваффақиятга эришамиз деб ўйлайман, чунки йигитлар жуда кўп ишлашмоқда" - дейди Кэйхилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com