Кейлор Навас “Лейпциг”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ дарвозабонида муаммо бор.

Кейлор Навас сонидаги муаммолар сабаб 18 августда “Лейпциг”га қарши ўтказиладиган ЕЧЛ 1/2 финали баҳсида ПСЖга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Навас 1/4 финал доирасида “Аталанта”га қарши (2:1) баҳснинг 79-дақиқасида сонидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Тиббий кўриклар Навасда соннинг икки асосий мушаклари жароҳат олганини тасдиқлаган. Навбатдаги тиббий кўрик эса 15 августда ўтказилади.


Манба: ПСЖ расмий сайти