UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  0 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  5 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  8 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3

"Барселона" кейинги мавсумда "Камп Ноу"да ўйнай олмайди Янгиликлар

"Барселона" кейинги мавсумда "Камп Ноу"да ўйнай олмайди

"Барселона" Испания футбол федерациясини кейинги мавсумда уй ўйинларини "Камп Ноу"да ўтказа олмаслиги ҳақида расман огоҳлантирди.

Каталон клуби арена реконструкциясини бошламоқда ва шу сабаб 2023/24-йилги мавсумни "Монжуик" стадионида ўтказади.

Маълум қилинишича, "Spotify Камп Ноу"даги реконструкция ишлари ва унинг таркибидаги спорт мажмуалари таъмирига 1,5 млрд евро миқдоридаги маблағ сарфланади. Ҳозирда клуб қурилиш ишларига ҳомийлик қилишга тайёр бўлган қатор фондлар билан музокараларнинг охирги босқичида турибди.

"Камп Ноу"га "Барселона" 2024 йил ноябрь ойидан эртароқ қайта олмайди.

"Монжуик" стадиони 1927 йилда қурилган бўлиб, 55 926 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Бу арена маҳаллий олимпия ўйингоҳи сифатида тилга олинади. 1997 - 2009 йилларда бу аренада "Эспаньол" уй учрашувларини ўтказган.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика