

Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи 25 миллион евро эвазига Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтади. Трансфер келаси ҳафтадаёқ расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Гарсияга "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо дарвозабон "Барселона"нинг таклифини спорт ва молиявий жиҳатдан энг яхшиси деб топди.
Эслатиб ўтамиз, Гарсия 24 ёшда. Ўтган мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол ўтказиб юборган. Гарсия саккизта учрашувни "қуруқ" ўтказди. Жоан Примеранинг ўтган мавсумида сейвлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади.




