Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади

Mirjalol Normatov
29 апр 2025
Бугун Ўзбекистон Кубогининг B гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Дастлабки ўйинда Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби "Андижон" сафарда "Лочин"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи баҳсда эса "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу орқали гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлган "Андижон" гуруҳ босқичидаёқ мусобақадаги иштирокини якунламоқда.

Қайд этиш керак, ўтган мавсумда кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида ўйинларни ўтказган "Насаф" ҳам кубокда гуруҳдан ўта олмаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia