

"8 август куни шартнома имзоладим. 11 август кунида эса "Хаддерсфилд"га қарши "Челси"даги илк ўйинимни ўтказдим.
Барчаси тез содир бўлди. Аста-секинлик билан реал ҳаётга қайтдим. Жамоадошларимни билардим, аммо, уларни фақатгина телевизор орқали кўрганман. Инглизчани билишимга келсак, унчалик яхши эмасди.
Бахтни қарангки, улар мени тез қабул қилишди. Асосийси - таркибда испаниялик футболчилар кўп эди. Жамоадаги илк мавсумим яхши ўтди. Дарвозабонлар учун оғир ҳисобланадиган АПЛга тезда мослашиб кетдим. ЕЧЛга қайтдик, Европа лигасини ютдик. Энг яхшиси - Испания термаси асосий таркибида ҳам ўйнай бошладим", - деди посбон.



