Кьеллинининг ўрнига Италия термасига ким чақирилиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
18 мар 2018
"Вест Хэм" ҳимоячиси Анжело Огбонна Италия терма жамоасининг навбатдаги ўйинларига чақирилди.

Ушбу футболчи СПАЛга қарши учрашувда жароҳат олган "Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг ўрнига майдонга тушади.

Италия терма жамоаси Аргентина (23 март) ва Англия (27 март) термаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia