Кьеллинига MLS'дан "Цинциннати" қизиқмоқда. Ҳимоячи "Юве"дан текинга кетиши мумкин

Alisher
21 май 2021, 11:06
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини мавсум сўнггида Американинг MLS'ига йўл олиши мумкин.

36 ёшли италиялик футболчига "Цинциннати" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Жамоа Шарқий конференцияда 4 ўйиндан сўнг жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Кьеллинининг Турин клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira