Кьеллини Италия ТЖдаги хайрлашув учрашувини қачон ўтказмоқчилигини айтди

Eldor Akmurzayev
26 апр 2022
“Ювентус” аъзоси Жоржио Кьеллини Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаётганини эълон қилди.

“Агар ҳаммаси жойида бўлса, 1 июнь куни “Уэмбли”да Аргентинага қарши ўйинни ўтказаман. Ана шундай байрамона учрашувда терма жамоа ва кўк форма билан хайрлашмоқчиман. Еврода ғалаба қозониш орқали фаолиятимнинг чўққисини бошдан кечирдим”, дейди Кьеллини.

Эслатиб ўтамиз, Италия ҳамда Аргентина термалари ўртасидаги Суперкубок баҳси Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) ва Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМEБОЛ) ўртасидаги 2028-йилгача давом этадиган ҳамкорлик доирасидаги биринчи учрашув бўлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: DAZN