

Кьеллини мушакдаги муаммо туфайли фервальдаги бир нечта учрашувни ўтказиб юборди. У неразуррларга қарши ўйинга сафга қайтди, аммо 36-дақиқадаёқ ўзгартириш сўради. Тахминларга кўра, уни яна оёғидаги оғриқ безовта қиляпти.
"Ювентус" Кьеллинининг сафга қайтиш муддатини ошкор қилгани йўқ, аммо Жоржо "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.



