

"2012 йилда "Милан"га ўтишга яқин эдим, унгача эса икки марта "Рома"га кўчиб ўтишим мумкин эди. Ибрагимович менга қўнғироқ қилиб, мен билан бирга "Милан"да ўйнамоқчилигини айтганди. Аммо унда муаммолар пайдо бўлди ва Златан Парижга йўл олди. Мен ҳам ҳозир унга қўнғироқ қилиб уни "Рома"га чақиришим мумкин, лекин у ўз жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Аммо барибир унга сим қоқаман!" - дейди Кейта.



