

"Сергей А Серия жамоасига ўтганда, уни Погбага ўхшатишганди. Полни қаттиқ ҳурмат қиламан, Милинкович-Савич эса унга ўхшайди, деб ўйлайман.
Сўнгги ойларда у "Лацио" таркибида катта ўсишга эришди. Агарда Сергей шу кетишда давом этса, дунёнинг энг кучли футболчиси бўла олади", - деди Кежман.

Бу мавсумда Милинкович-Савич А Серияда 24 ўйин ўтказиб, 9 гол урди ва 3 бора ассистентлик қилди.



