

Ҳар икки голга Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этди.
Баҳс якунидан сўнг терма жамоамиз аъзоси учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувда ғалаба қозондик, кайфиятлар аъло. Бугунги учрашувда мухлислар ажойиб тарзда қўллаб туришди. Уч очкога эга бўлдик, олға юришда давом этамиз. Ҳар бир учрашувда уч очко учун ҳаракат қиламиз. Бугун ўхшади. Кейинги ўйинларда ҳам ажойиб ҳаракат қилиб, уч очколарга эга бўламиз", - деди Аббос.



