Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди

Khoja
23 апр 2025, 10:50
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола кечаги муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз охирги дақиқаларда гол уришга ўрганмаганмиз! «Ливерпуль» одатда охирги дақиқаларда гол уради. Биз бунга ўрганмаганмиз, шунинг учун мен жуда хурсандман. «Астон Вилла» ҳозир Европанинг энг яхши жамоаларидан бири.

Биз жуда яхши ўйнадик. Улар баҳсда тажовузкор ва ақл бовар қилмайдиган даражада ҳимояланишди. Жуда хурсандман.

Футбол ҳиссиётлардан иборат. Охирги икки ўйин шу қадар оғир кечдики, мен футболчиларимдан мамнунман», — деди Гвардиола.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com