

“Реал” ярим ҳимоячиси Каземиро Ла Лига 1-турида “Сельта” (3:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин Бэйлнинг ўйини ҳақида тўхталди.
“Бэйл финалда голлар уриб, бизга совринлар келтирган. Биз ҳаммамиз унга ҳурмат билан муносабатда бўламиз. У мадйонла тушиши шарт. Гарет ажойиб футболчи ва у биз учун жудаям керак.
“Барселона”нинг 1-турдаги мағлубияти ҳеч нарсани англатмайди. Биз фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаймиз”, деди Каземиро



