Каземиро: Неймар—жаҳон даражасидаги юлдуз, у танқидни қандай енгиш кераклигини билади

Бразилия термаси ярим ҳимоячиси жамоадоши Неймар ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

“Неймар— анча вақтдан бери жаҳон даражасидаги юлдуз, у танқидни қандай енгиш кераклигини билади. Агар Неймар яхши ўйин ўтказмаса, уни қаттиқ танқид қилишади. Агарда у яхши ўйин кўрсатса, унда уни жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси деб аташади. У майдонда катта фарқни ҳосил қилади. Неймар—буюк бразилиялик футболчи!”,—деди Каземиро.


Манба: Mundo Deportivo