Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин

Khoja
17 июн 2025
“Манчестер Сити“ ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида ўтказиши мумкин.

35 ёшли ҳимоячига “Эвертон“ қизиш билдирмоқда. Ҳимоячи “Эвертон“га текинга тушиши мумкин. Сабаби “Шаҳарликлар“ Кайл Уокер билан яна бир йиллик шартномаси бўлишига қарамасдан, уни текинга қўйиб юборишга тайёрлар.

Аввалроқ, ҳимоячига “Галатасарой“ жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Кайл Уокер ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Милан“да ўтказганди.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru