Кавани юбилей голини киритди

Mirjalol Normatov
20 янв 2019
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионатининг 21-тури доирасида "Генгам"га қарши ўйинда гол киритди.

Бу гол футболчи учун Лига1даги 100-голи бўлди. Айни дамда бу натижа Париж клубидаги энг яхши натижа ҳисобланади. У ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

31 ёшли Каваги 2013 йилнинг ёзида 65 миллион евро эвазига "Наполи"дан ПСЖга ўтганди. Ўша вақтдан буён у жамоаси таркибида барча турнирларда 267 ўйинда қатнашиб, 186 гол киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com