Кавани "Вильярреал" билан "1+1" схемасида шартнома имзолайди

Alisher
19 авг 2022, 12:17
Ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини "Вильярреал"да давом эттириши мумкин.

Томонлар ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичда. Шартнома бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.

Кавани 1 июлда "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунланганидан сўнг клубдан кетди.

35 ёшли уругвайлик ўтган мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 20та ўйинда 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS