Кавани Суперкубокда “ПСЖ”га ёрдам бера олмайди, Неймарнинг иштироки сўроқ остида

Aziz Tukhtamuradov
29 июл 2018
“Пари-Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция Суперкубоги доирасидаги “Монако”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди, деб хабар бермоқда L’Equipe нашри.

Уругвайлик ҳужумчи жароҳатидан тўлалигича фориғ бўлишга улгурмади. Кавани бу жароҳатни ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Португалия (2:1) билан бўлиб ўтган учрашувда орттириб олганди. Шу кунларда 31 ёшли футболчи Парижга етиб келади ва муолажаларни давом эттиради. 

Бундан ташқари, бразилиялик ҳужумчи, дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган Неймарнинг ҳам Суперкубок ўйинида иштирок этиши сўроқ остида турибди. Франция Суперкубоги учун ПСЖ ва “Монако” жамоалари ўртасидаги ўйин 4 август куни Хитойда бўлиб ўтади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: