Каталония термаси бош мураббийи: "Пике биз туфайли Испания термасидан кетмади"

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 13:15
Каталония термаси бош мураббийи Херард Лопес 32 ёшли ҳимоячи Херар Пикенинг Испания термасидаги фаолиятини якунлагани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пике Каталония термаси учун Испания термасидан кетмади. У термада анча вақт ўйнади ва фаолиятни якунлаш учун муқобил бил ёшда эканлигини тушунди. Ундан ташқари, Пике терма таркибида барча совринларни қўлга киритди", - деди Лопес.

Душанба куни Каталония термаси Жиронада Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS