

“Унинг 80 фоиз амодошлари “Милан”да тўп тепишга лойиқ эмас. Аммо мен ишонаманки, Ибрагимовичнинг жамоага қайтиши уларни ўз устида янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.
Машғулотларда у барчани бирдек тер тўкишга мажбур қилади. Агар Златан кимнидир ўз ишига масъулиятсиз ёндашаётганига кўзи тушса, овозини баландлатиб, унга дакки бериши ҳам мумкин. Агар у товушини баландлатиб гапирдими, ўша ҳолатда ундан қўрқиш керак”, дейди Кассано.



