

"Фикримча, VAR тизимида ўтирадиган ҳакамларнинг ёнига бир собиқ футболчини қўшиш керак. Бевосита профессионал футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилган одамнинг бу ердаги фикри ҳакамлар учун ҳам қизиқ ва фойдали бўлиши мумкин", - деди Касильяс.
Узоқ муддат давомида касаллиги туфайли майдондан ташқарида бўлган Икер яқиндагина илк машғулотини ўтказганди.



