Касильяс фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказди
03 апр 2018 12:39
Янгиликлар
Касильяс фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказди
"Порту" дарвозабони Икер Касильяс "Белененсеш"га қарши Португалия чемпионатининг 28-тур ўйинида (2:0) тўлиқ иштирок этди.
36 ёшли испаниялик посбон учун бу баҳс фаолиятидаги 1000-ўйин бўлди.
У бу натижага эришган Раулдан кейинги иккинчи испанияликка айланди. Дарвозабон "Реал" сафида 725та, "Порту"да 108та, Испания терма жамоасида эса 167та учрашув ўтказди. Касильяс 385та баҳсда гол ўтказмади.

Дарвозабон 2015 йилдан бери "Порту" дарвозасини қўриқламоқда. Жорий мавсум посбон Примейрада 15та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар