Касерес "Милан"га ўтмайди ва фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Aslanov Jasurbek
5 фев 2017
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Мартин Касерес "Милан"га ўтмайди.
Уругвайлик тиббий кўрикдан ўтган бўлишига қарамай россонерларнинг таклифини рад этди.
29 ёшли Касерес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бугун Касерес таклифларни кўриб чиқиш учун Лондонга йўл олиши тахмин қилинмоқда.