UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  0 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2

Карвахал “Реал”нинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди Янгиликлар

Карвахал “Реал”нинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

“Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини солиштирар экан, “Реал”нинг тарихдаги энг яхши футболчиси ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Ўйлашимча, Месси ва Роналдуни солиштириш жуда қийин. Гарчи бу иккала футболчи ҳужум чизиғида ўйнасада, иккалови ҳам энг кучлилар орасида кучлиси ҳисобланса ҳам, улар турличи ўйин намойиш этишади. Месси- футбол учун катта ишни амалга ошираётган футболчи. У майдонни яхши кўра олади, ажойиб дриблингга эга, доим бўш зоналарни қидиради ва ажойиб тўп узатишларни амалга оширади.

Роналду ҳам ҳужумчи учун барча хислатларга эга футболи. Жарима майдончаси ичида гол уриш учун барча ишни бажаради ва мақсадига эришади. Улар турли хил услубга эга футболчилар.

Роналду Мессига нисбатан чаққонроқ ва тезроқ ҳаракат қилади. Месси эса хотиржам тўп тепиб, мақсадига эришади.

“Реал” тарихидаги энг яхши футболчи? Рауль. Ундан ўрнак оладиган жиҳатлар кўп. У жамоавий футболчи. Рауль барчасига тинимсиз меҳнати эвазига эришган. Уни тезкор, дриблинг устаси ёки бош билан ҳаммадан яхши ўйнай олади деб айтиб бўлмайди. Аммо у ҳаммасини тўғри бажарарди. Унинг киритган голлари ва умуман унинг Мадрид клубида қайд этган натижалари гапларимнинг исботи бўла олади”, дейди Карвахаль “beIn Sports»га берган интервьюсида.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика