

"Бўлажак учрашув муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун катта эътибор талаб қилади. Барча ўйинчилар ўз маҳоратларини тўлиқ намоён этиш ва кўзланган мақсадга эришишга интиляпти.
Ўтган йилдан фарқли равишда бошқа турнирда иштирок этяпмиз ва ўз майдонимизда қийин ўйин ўтказамиз. Бизни доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизни хурсанд қилиш учун кўплаб имкониятлар яратишга, гол уришга ва уч очко жамғаришга ҳаракат қиламиз", деди 32 ёшли футболчи.



