UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Каррагер ва Ламнинг нонушта устидаги суҳбати Янгиликлар

Каррагер ва Ламнинг нонушта устидаги суҳбати

Германия терма жамоасининг собиқ сардори, "Бавария" ҳимоячиси Филипп Лам "Ливерпуль"нинг собиқ сардори Жейми Каррагерга клуб қароргоҳида интервью берди.



Каррагер: - Филипп, сен охирги 10 йилликдаги энг кучли қанот ҳимоячисисан. Лекин яна 2 йилдан сўнг фаолиятингни якунламоқчисан, нега?

Лам: - Ҳамма нарсанинг боши бўлгани каби охири мавжуд. Мен бунга ўзимни тайёрлаб бормоқдаман. Шу боис 2018 йилда футболчилик фаолиятимни якунлайман, деб айтдим. Шунда мени ёшим 35га тўлган бўлади. Ўйлашимча, бу вақтга келиб фаолиятимни якунлаш мумкин.Айтганча, сен ҳам айнан шу ёшингда бутсани михга илгандинку?

Каррагер: - Ҳа, айнан шундай. Сен ўзинг фаолиятингни якунлашни истаяпсан. Клубдагилар сенга бу ҳақида айтишларини кутгинг келмаяпти. Авваллари футбол бошқача эди. Менга айтчи, йиллар сайин қанот ҳимоячиларининг роли қай тарзда ўзгарди?
 
Лам
: - Умуман футболнинг ўзи ўзгармоқда. Топ даражадаги жамоаларга боқ, уларда ярим ҳимоячилар сони ошмоқда.

Каррагер: - Англияда кўпчилик "Бавария"нинг ўйинларини кузатиб боришади. Энди ушбу жамоанинг собиқ бош мураббийи Пеп "Манчестер Сити"да фаолият юритади. Мен ҳар доим Алонсо билан телефон орқали гаплашиб тураман. Гвардиола мени таянч зонаси ва қанот ҳимоячиси сифатида қандай ўйнатади, менга шуни тушунтириб бера оласанми? Авваллари бунақаси ҳеч бўлмаганди. Сен ва Алаба марказдан қанотларга жуда кўп ўтиб ҳаракат қиласизлар, шундайми?

Лам
: - Мен ҳозир Гвардиоланинг сирларини ошкор қилмоқчи эмасман. Шуни айтиш мумкинки, Пеп ажойиб мураббий. Гвардиола тактик жиҳатдан юқори даражадаги мутахассис саналади. Мен вақти келиб ўнг қанот ҳимоячиси ролида, ярим ҳимоя марказида ўйнадим. Бу асосан тактикага боғлиқ. "Бавария" ҳар доим турли хил услубда ўйнайди.

Каррагер: - Пеп айтдики, сен у билан ишлаган футболчилар ичида тактик жиҳатдан энг ақллиси экансан. Бу сенга табиат томонидан берилганми ёки Гвардиола келганидан сўнг бу каби юқори ўсишга эришдингми?

Лам
: - Иккиси ҳам. Мен ҳам тактикага кўп эътибор қаратадиган футболчилар сирасига кираман. Чунки мен узун бўйли футболчи эмасман ва жисмоний жиҳатдан ҳам катта устунликка эга эмасман. Гвардиола янги ғоялар билан келди. Унинг бу ғоялари ва режалари менга маъқул келди. Ярим ҳимоячи сифатида ўзимни кашф этдим.



Каррагер: - Хуш, ярим ҳимояда ўйнаш қандоқ экан?

Лам: - Супер, супер! Мен 10 йил давомида ҳам чап қанот, ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнагандим. Бу эса мени ҳар қандай ҳолат бўйича тўғри ечим топишга ёрдам берган. Бошқа позицияда ўйнаш эса фойдали. Бу жиҳат мени янада янги дуражага кўтарилишимга сабаб бўлди.

Каррагер: - Мен доимо "Ливерпуль"да ўйнаганман ва ҳеч қаерга кетиш ҳақида бош қотирмаганман. 2008 йилад "Барселона" сенга жуда қизиққанди. Сени нима Испания, Англия ва Италияга йўл олишинга тўсиқ бўлди?

Лам
: - Ўшанда "Барселона"ни Франк Райкаард бошқарарди. Агарда мен "Барса"га ўтиб кетганимда Гвардиола қўл остида ўйнаган бўлардим. Чунки ўша йили Пеп жамоага келганди. Мен "Бавария"да 12 йилдан буён ўйнаб келаман. Агарда мен Мюнхендан кетсам-у, "Бавария" менсиз Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, деган ўйлар бўларди. Бундай бўлишини истамасдим. Шу боисдан ҳам "Бавария"дан кетиш борасида ўйлагим келмасди. Бу ерда жуда кўпчилик жамоадошларим билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш даражасига қадар ўсдик ва бунга эришдик. "Бавария" билан катта ютуқларга эришиш, хусусан ЕЧЛда зафар қучиш мени фаолиятимдаги энг катта мақсадим бўлган.

Каррагер: - Демак мен сени Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль"га ўт дея кўндиролмасканманда?

Лам: - (Кулади) Йўқ, бошқа сафар. Мен Клопп Англияга кетганидан сўнг АПЛни кўпроқ кузатиб боряпман. У ерда муҳит ўзгача. Алонсо "Энфильд"даги муҳит, мухлислар ҳақида кўп сўзлайди. Лекин мен ҳеч қаерга кетмайман.

Каррагер: - Германия чемпионатида кетма-кет 4 йил чемпион бўлдинглар. Бундеслига тарихида бу натижани ҳеч ким қайд этмаганди. Шулардан учтасини Гвардиола қўл остида қўлга киритдинглар. Нима деб ўйлайсан, Гвардиоланинг "Бавария"даги ишини қандай баҳолашади? Чунки у Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга эриша олмади...

Лам: - Англияда бир клубни 3 йил ёки ундан кўп вақт мобайнида бошқариш оддий хол. Германияда эса 3 йил ишлаш бу катта муваффақият. Пеп уч марта Бундеслигада ғолиб бўлди. Шуларнинг иккита мавсумида олтин дубль қайд этди. Ҳа, у билан ЕЧЛда ғолибликка эриша олмадик. Лекин ортда қолган уч йил яхши ўтди дея оламиз. Гвардиола бизни янги даражага олиб чиқди.

Каррагер: - Пеп совринлардан ҳам кўра муҳимроқ мураббий, шундай эмасми? Мен айтмоқчиманки, у сизларни ўйин йўсинларингизни ўзгартира олди. Машғулотларингиз янги даражада ўтказилди. Сен ҳам Гвардиола туфайли футболчи сифатида ўсишга эришдингми?

Лам
: - Мураббийларга ҳар доим совринларига қараб баҳо беришади. Шуни қайд этиш лозимки, Пеп қўл остида кўп футболчилар ўз ўйинларини янада яхшилашга эришишди. Гвардиоланинг тактикага қандай эътибор қаратиши, ўйинларни таҳлил қилиши ва жамоани бўлажак баҳсга тайёрлар услуби ажойиб. Мен ҳам 30 ёшимда ўз ўйинимни янги поғонага олиб чиқишга эришдим. Бир томондан Пеп совринлардан ҳам мураббий сифатида муҳимроқ, деган гапга қўшилса бўлади.


Каррагер: - "Бавария" 2013 йилда требл қайд этганди. Бу сизлар учун қанчалик аҳамият касб этган? Чунки Клоппнинг "Боруссия"си икки йил кетма-кет чемпионликни қўлга киритганди. Шунингдек, бир йил аввал сизлар ўз майдонларизда ўтган ЕЧЛ финалида "Челси"га имкониятни бой бергандинглар. Бу муваффақият ўзларизга бўлган ишончни янада ортиши учун ҳам аҳамиятли бўлганмиди?

Лам
: - Қачонки сен кетма-кет 2 йил Германияда ҳеч нарса ютмасанг, унда одамларда савол туғила бошлайди. Ажойиб муваффақиятдан аввал "Алянц Арена"да ўтган ЕЧЛ финалида "Челси"га, Германия Кубоги финалида эса "Боруссия Дортмунд"га ютқазгандик. Танқидлар гирдобида қолиб кетгандик. Лекин бу нарса бизга ЕЧЛ финалида "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйин олдидан катта мотивация ҳам берганди. 2013 йилдаги муваффақият бу ҳаётимиздаги катта қувонч, бахтли онларни тақдим этганди.


Каррагер: - "Бавария" ҳар доим Дортмунднинг энг яхши футболчиларини "илиб" кетади. 2013 йили Марио Гётце, 2014 йили Левандовски ва мана энди Хуммельс!

Лам: - (Кулади) Матс Хуммельс ажойиб футболчи. Бизнинг халқаро майдондаги эришаётган натижаларимиз. ҳар йили ЕЧЛда камида ярим финалга қадар бораётганимиз янги футболчиларни жалб этишимизга ёрдам беради. Улар ҳам катта мақсадли жамоаларга ўтишга интилишади. Ҳа, пул ҳам катта роль ўйнайди. Лекин футболчининг халқаро майдондаги ғалабаларга чанқоқлиги ҳам катта аҳамиятга эга.

Каррагер: - Кел, Жаҳон чемпионатига назар соламиз. Фриц Вальтер (1954), Франц Беккенбауэр (1974), Лотар Маттеус (1990) ва Филипп Лам (2014) - бу Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган сардорлар рўйхати. Жарангли эшитилади, тўғрими?

Лам: - Ёмон эмас, умуман ёмон эмас! (кулади)

Каррагер: - Мундиалда сени Германия терма жамоаси сафидаги ярим ҳимоядаги мажбуриятинг "Бавария"даги билан қанчалик фарқ қилган?

Лам
: - Терма жамоа алоҳида тактика борасида ишлашга вақт етмайди. Буни сен ўзинг ҳам яхши биласан. Шу боис менинг мажбуриятларим ва иш ҳажмим фарқ қиларди. Мен Жаҳон чемпионатида Хедира ва Швайнштайгер сафга қайтгунига қадар ярим ҳимояда ўйнагандим. Кейинчалик ўз жойимга қайтгандим.

Каррагер: - Бразилияга боришлариздан аввал сизларга бўлган босим юқоримиди? Чунки Германия 1990 йилдан буён мундиалда зафар қучолмаётганди. Англия учун бу вақт оралиғи катта туюлмаслиги мумкин, аммо бу Германия. Сизлар уйга кубок билан қайтишлариз лозимлигини қанчалик ҳис этгандинглар?

Лам: - Ҳа, бизда жуда катта умид боғлашганди. Бизда жуда яхши, ёш ва кераклигича кучли жамоа мавжуд эди. Таркибда ёш, аммо шу билан бир қаторда тажриба тўплаган футболчилар етарли эди. Жамоадаги кўплаб ёшлар катта мусобақадаги ярим финалларда, хусусан 2010 йилдаги мундиалдаги ярим финал учрашувида иштирок этганди. Биз ўз юртдошларимиз, жонажон мухлисларимиз учун бош совринни уйга олиб кетиш ҳақида ўйлардик. Бу шунингдек мен учун охирги мундиал эканлигини билардим.

Каррагер: - Ўшанда мен финалга ўғлим билан боргандим. Ҳар доим ўйлайман, футболда жуда кичик деталлар, жиҳатлар катта аҳамият касб этади. Марио Гётце захирадан тушиб экстра-таймда ғалаба тўпини киритганди. Унгача эса Игуаинда биринчи бўлимда жуда қулай вазият юзага келган...

Лам
: - Тўғри, сен ҳақсан. Мессида ҳам иккинчи таймда яхшигина имконият бўлган. Ўшанда нимчорак финалда Жазоир билан ўйинда ҳам кўп тер тўкканмиз ва қўшимча бўлимлардагина ғалабани ўз томонимизга оғдиргандик.



Каррагер: - Шундай гаплар тарқалганди, Германия терма жамоаси Европа чемпионати олдидан сени яна немис машинасидаги фаолиятинги тиклашга кўндирмоқчи бўлишган экан. Бу ҳақида нима дея оласан?

Лам
: - Йўқ! Мен ўз қароримда қатъий тураман. Уйда шашлик қилиб, бир-икки бокал пива билан Европа чемпионатини телевизор орқали томоша қилишни режалаштириб ўтирибман.

Каррагер: - Ажойиб режа. Нима деб ўйлайсан, Европа чемпионатида ким ғолиб бўлади?

Лам: - Германия доимгидек фаворит саналади. Лекин турнирни яхши бошлашга кўп нарса боғлиқ. Шунингдек, ғолибликка даъвогарлар қаторида Франция, Бельгия ва Испания бор. Яна Англия ҳам бўлиши мумкин...

Каррагер: - Англия деяётганингда куляпсан! Тўхта, сен қачон энг бахтли онларни ҳис этгансан: 2013 йили "Бавария" билан треблни нишонлаганда ёки 2014 йилдаги мундиалда Жаҳон чемпиони бўлган вақтингдами?

Лам: - Қийин савол. Бир нарса дейиш жуда мушкул. Европа чемпионлар лигаси ўзгача турнир. Сабабики, мен ушбу ғалабани бирга ўсиб-улғайган дўстларим билан нишонлагандик. Бу фантастика эди. Биз бир оила эдик. Терма жамоада эса сен бир-биринг билан қарама-қарши кўп бора дуч келасан. Терма жамоада 10 йил ўйнадим. Жаҳон чемпионатида энг яхшилар қаторида бўлиш - футболдаги энг ёқимли ҳолат. Бу икки воқеа ичидан қайсидир бирини ажратиб кўрсатиш қийин.

Каррагер: - Пеп Англияга келмоқда. "Манчестер Сити" футболчилари аввалои нимага кникишлари керак, қандай маслаҳат берган бўлардинг? Нима деб ўйлайсан, Пеп Англияда ўйинлар сони кўплигидан муаммоларга дуч келадими?

Лам: - Биринчи муҳим жиҳати, футболчилар ўз позицияларини йўқотмасликлари керак. Гвардиола бунга жуда катта эътибор қаратади. Тақвим? Биз Европа чемпионлар лигасида узоққача бораганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, Пеп бу каби муаммо билан дуч келган. Мавсумга тайёргарлик босқичида нечта футболчи йиғинни тўлиқ ўтказа олиши ва терма жамоалардаги футболчиларнинг йўқлиги катта аҳамият касб этади. Муаммолар бўлиши табиий. Лекин ўйлашимча, Пеп Англияда яхши ишлайди.

Каррагер: - Пеп билан биринчи танишувни эслай оласанми? У сенга нималар деганди? Ўз режалари билан сени бохабар қилганмиди?

Лам
: - бу воқеа жамоа 2013/2014 йилги мавсумда тайёргарлик кўраётган жараёнида бўлганди. Ўшанда Пеп билан илк мароатаба телефон орқали гаплашгандим. Дастлабки суҳбатдаёқ у мени лол қолдирган. Яна нималарни эслайман? Биринчи йиғинимиз Гарда кўлида бўлганди. Биз ўшанда тактик тарафлама кўп ишлагандик. Бу биз учун янгилик эди. Ўйлашимча, Гвардиола даставвал немис футболи, хусусан Германия футболининг кучли тарафлари билан яхшилаб танишиши лозим эди.



Каррагер: - Филипп, сен Гвардиола қаттиқ соғинасанми? Кейин сен Анчелоттидан нималарни кутяпсан?

Лам: - Мен уни соғинмайман. Профессионал футболчилар мураббийлар алмашишига кўникиб кетишган. Футбол қонуни бу. Янги мураббий ҳар доим янги тажриба дегани. Бизга халқаро майдонда жуда катта тажриба эга мутахассис Карло Анчелотти келмоқда. Анчелотти билан биргаликда ишлаш жуда қизиқарли бўлади.

Каррагер - Жуда кўплаб кучли мураббийлар қўл остида ўйнагансан. Сен ўзингни келажакда мураббий сифатида кўрасанми ёки Румменигге сингари функционерми? Англияда футболчилар кейинчалик клуб раҳбариятидан ўрин олишмайди...

Лам
: - Мен ҳеч қачон мураббий бўлмайман. Мен яна ҳар куни ишлашни, футболчилик давримдагидан ҳам кўпроқ меҳнат қилишни тасаввур қилолмайман. Мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Келажакда нима бўлишини билмадим. Клубдагилар билан бу масалада ҳали гаплашганим йўқ. "Бавария"да кўплаб собиқ футболчилар клуб структурасида иш юритади. Бу жуда муҳим. Чунки улар клубни, жамоани қандай тарихга эга эканлигини барчадан кўра яхши билишади ва қадрлашади.

Каррагер: - Агарда сен фаолиятингни 2018 йилда якунламоқчи бўлсанг, унда ЕЧЛда яна ғалаба қозониш учун бор-йўғи иккита уриниш қолибди. ЕЧЛда бошқа ғолиб бўла олмасанг бундан афсус чекасанми?

Лам: - Шуни айтмоқчиманки, икки йил ичида яна Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчиман. Бунга қаттиқ киришаман. Мен бахтли одамман. "Бавария"да ўйнаётганим бу менинг омадим. Бу жамоа ҳар доим ўз олдига энг юқори вазифа ва мақсадларни қўяди. "Бавария" ҳар доим ЕЧЛ бош соврини учун курашади. Ортга қарагим йўқ. Чунки олдинда қиладиган ишларим ҳали кўп.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика