Каррагер: "Ҳакамларга босим ўтказиб турадиган Фергюсон бўлмагани учун МЮ 7-8-ўринларда юрибди"

Mirjalol Normatov
8 май 2020
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" Сер Алекс Фергюсон даврида жуда ҳам муваффақиятли давр ўтказгани ҳақида гапирди.

Гари Невилл билан суҳбат жараёнида мерсисайдликлар собиқ ҳимоячиси: "Биринчи ўриндан 7-8-ўринларга тушиб кетишнинг сабабини қандай тушунтирсак бўлади... Албатта, сизда ҳакамларга босим ўтказиб, уларни қўрқитадиган мураббий бўлмаганидан кейин шундай бўлади", - деб айтди.

Невилл эса Каррагернинг сўзларини туҳмат деб атади.

Қайд этиш керак, "Манчестер Юнайтед" Сер Алекс Фергюсон даврида 1986 йилдан 2013 йилга қадар 38 соврин ютди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports