Каррагер: "Арсенал" АПЛда ғалаба қозониши учун "Сити"дан 3 очко олиши керак"
22 апр 2023 19:08
Янгиликлар
Каррагер: "Арсенал" АПЛда ғалаба қозониши учун "Сити"дан 3 очко олиши керак"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Арсенал"нинг "Саутгемптон"га қарши ўйинидан (3:3) кейин "канонирлар"ни кутаётган "Манчестер Сити" билан тўқнашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сизнинг ҳафсалангиз пир бўлган бўлиши мумкин. Нейтрал ишқибоз учун ажойиб ўйин бўлди. Менимча, лигада ғалаба қозониш учун "Арсенал" "Сити"га қарши ўйинда 3 очко ишлаши лозим. Ҳали ҳаммаси "Арсенал"нинг қўлида. Энди улар мўъжиза кўрсатишлари керак", – деди Каррагер.
"Арсенал" 75 очко билан АПЛда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" эса 5 очко кам тўплаган, аммо Хосеп Гвардиола шогирдларида ҳали иккита ўйин бор.
Фикрлар