

Коул ўзи бирга ўйнаган Жек Коллисон билан "Вест Хэм"нинг U18 жамоасини бошқаради.
"Карлтон клубга қайтди. Унинг ёрдами баъзи ёш футболчилар учун катта аҳамиятга эга бўлади" - дейилади "Вест Хэм" баёнотида.
34 ёшли Коулнинг сўнгги клуби Индонезиянинг "Персиб" жамоаси бўлди. У "Вест Хэм" сафида 293та учрашув ўтказиб, 68та гол уришга муваффақ бўлган.



