UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  0 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  145 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Карло Анчелотти: "Чемпионлар Лигаси – энг муҳим мусобақа. Омад ҳақида гапириб, муаммоларингизни беркитишга уринманг" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Чемпионлар Лигаси – энг муҳим мусобақа. Омад ҳақида гапириб, муаммоларингизни беркитишга уринманг"

Карло Анчелотти қайси мусобақадаги ғалаба ўзи учун муҳимроқлигини айтиб ўтди.

"Мен доим Чемпионлар Лигасида ютишни истайман. Чемпионат муҳим, аммо ЕЧЛ – бу энг муҳим мусобақа. 

Ушбу турнирлар бир-биридан фарқ қилади. Биттасида 38 учрашув бор, иккинчисида бир мунча камроқ. Баъзида ҳаммаси 180 дақиқалик тўқнашувда ҳал бўлади. Бундай ҳолатда эса майда деталлар биринчи планга чиқади.

Бу ерда гап омад ёки омадсизлик ҳақида кетмаяпти. Баъзилар ўз жамоасидаги камчиликлар ёки рақибнинг кучини омадга "тўнкаб" қўя қолади.

Агарда мен "Реал" "Осасуна"га фақатгина омад биздан юз ўгиргани учун ютқазди десам, тўп билан муомаладаги муаммоларимиз ва рақибнинг муносиб ҳаракатини рад этган бўлиб қоламан.

Майда деталларни ҳам унутмаслик муҳим. ЕЧЛда бир неча дақиқада 3 та гол уриш мумкин. Менда шунақаси бўлган. Бу нарса ҳаттоки ярим финалда ҳам юз бериши мумкин. Кучли характер кичик деталларни назорат қилишга ёрдам беради.

Ва "Реал" – ўша кичик деталларга эътибор бериб, натижага эриша оладиган клуб", – деди "Мадрид" устози.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика