

“Бу позицияда фаворит йўқ. Арбелоа ҳам Карвахаль ҳам ажойиб ўйнашади. Улар навбатма-навбат майдонга тушишади, чунки иккаласи ҳам яхши футболчи.
Уларни ҳар доим тетик сақлашимиз керак, чунки бу позицияда ўйновчи ўйинчилардан кўп нарса талаб этилади.
Чап қанотга келадиган бўлсак, яқинда Коэнтрау сафга қайтади деб ўйлайман ва ўшанда Марселога танаффус бера оламан”, - дея таъкидлади Анчелотти.



