Кариус Рамос туфайли финални мия чайқалиши билан ўтказди

Aslanov Jasurbek
5 июн 2018
"Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалининг (1:3) иккинчи таймини мия чайқалиши билан ўтказди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган 30тестнинг 26таси ушбу ташхисни тасдиқлади.

Иккинчи бўлимнинг бошида Серхио Рамос билан тўқнашувдан сўнг Кариуснинг мияси чайқалган эди. Бир неча дақиқадан сўнг у қўпол хатога йўл қўйди ва Карим Бензема ҳисобни очди. Баҳс охирларида "Ливерпуль" дарвозабони яна хато қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportbuzzer