Карим Бензема "Реал Мадрид" Лос-Анжелесда тўхтаган меҳмонхонага етиб борди

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2022
Карим Бензема дам олиш учун тақдим этилган қўшимча беш кунни ҳам ўтказиб, Лос-Анжелесга етиб борди.

Франциялик ҳужумчини Карло Анчелотти ва жамоадошлари илиқ кутиб олишди. Энди Карим жамоа графигига тушиб олиши зарур. Мадридликлар ҳужумчисиз тўртта машғулот ўтказиб улгуришди. Шу сабабли Каримнинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этиши деярли имконсиз.

"Реал Мадрид" икки ҳафтани "Беверли-Хиллс" меҳмонхонасида ўтказади.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru