

"Бёрнли" билан меҳмонда ўйнаш доимо қийин, айниқса бу мавсумда: Улар ишлаб топган 17 очконинг 16 таси уйда қўлга киритилган. Айнан шу сабаб туфайли "Мидлсбро"ни қийин баҳс кутиб турибди. "Бёрнли" меҳмони бўлганмиз, икки марта. Жамоа рақибни яхши билади. Бундан ташқари, ўйин қанчалик қийин бўлишидан ҳам хабаримиз бор. "Бёрнли" - бизнинг асосий рақиб, шу сабабли бу баҳс жуда муҳим" - дейди Каранка.



