Капелло: "Нойер кетиши керак"

Mirjalol Normatov
24 окт 2024, 20:19
"Реал", "Милан" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло дарвозабон Мануэль Нойернинг футболни тугатиши кераклигини айтди.

"Бавария"нинг 38 ёшли посбони ЕЧЛда "Барселона"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди. У ўйинда бирорта сейв кўрсата олмади.

"Айрим посбонлар маълум ёшга етганида фаолиятини якунлаши учун ботир бўлиши керак. Нойерга ҳозир шундай ботирлик керак бўлмоқда", - деди Капелло.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Metro