Капелло Италия термасини тарк этган Манчинини танқид қилди
05 сен 2023 11:14
Янгиликлар
Капелло Италия термасини тарк этган Манчинини танқид қилди
Машҳур мураббий Фабио Капеллонинг фикрича, Роберто Манчини Италия терма жамоаси билан хунук хайрлашди.
"Манчини катта хатога йўл қўйди. У федерация президентини айблади. Бунинг ўрнига у тўғрисини айтиши керак эди: "Мен рад этиб бўлмайдиган таклиф олдим ва шунга кўра истеъфога чиқишим керак, деб", – деди Капелло "Tuttosport" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини Италия терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг бошқарувга келган эди. У "скуадра адзурра" билан Евро-2020да ғалаба қозонди, шундан сўнг 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Евро-2024 саралаш босқичида Манчини тўсатдан Италия терма жамоасини тарк этиб, Саудия Арабистони терма жамоасига йўл олди.
Фикрлар