Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 июнь куни йиғилади
03 июн 2020 10:18
Янгиликлар
Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 июнь куни йиғилади
Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу боисдан Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида навбатдаги йиғинни бошлаш арафасида. 5-15 июнь кунлари U-19 терма жамоамиз Тошкентда йиғин олиб боради. Олинган маълумотларга кўра, бош мураббий мазкур йиғинга Суперлига асосий таркибида ўйнаётган Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов каби футболчиларни жалб этмаган ва асосан янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилган.
Ҳозирча йиғинга қайси футболчилар жалб этилгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар