Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Доҳада йиғин ўтказади

Tolibjon Qosimov
6 мар 2024
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Доҳада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасида Қатар U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

U-23 Халқаро ўртоқлик ўйинлари

Қатар - Ўзбекистон

23, 26-март.

Эслатиб ўтамиз, Париж олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар айнан Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати