

Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади, томонлар айни дамда шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда. Шу билан бирга, бошқа клублар Канте билан боғлиқ вазиятни кузатишмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Нголо Кантега "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар франциялик футболчи эркин агент бўлганида, у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишади.
Канте март ойи охирида 32 ёшга тўлади. Ярим ҳимоячи "Челси" сафида 262 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.



