Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2025
Эртага Элит ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони жамоаси Тошкентга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди.

"Ал Ҳилол" матбуот хизматига кўра, 6 нафар футболчи эртага майдонга тушмайди:

Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳамад Ал Ями елкасидан жароҳат олган;

Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тиззаости пайини узиб олгани учун 8 ҳафта даволанади;

Чан қанот ҳимоячиси Ренан Лоди ҳозирча спорт залида шуғулланмоқда;

Ҳужумчи Александар Митрович жамоа Ўзбекистондан қайтганидан кейин машғулотларга қўшилади;

Марказий ҳимоячи Ҳасан Ал Тамбакти жароҳатдан тикланишда давом этмоқда;

Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, жамоа машғулотларининг бир қисмида қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" беллашуви эртага "Жар" стадионида 21:00 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alhilal.com