

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" собиқ аъзоси клуб директори лавозимини эгаллаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
"Ҳозир бир нечта клуб билан музокаралар давом этмоқда. Шу жумладан, "Тобол" билан ҳам. Вақти келса, барчасини билиб оласиз. Шошилмаслик муҳим. "Тобол"да қайси лавозимни эгаллайман? Ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқчиман. Шу борасида музокара ўтказяпмиз".
54 ёшли мутахассиснинг охирги иш жойи Наманганнинг "Навбахор" клуби эди. Андрей Антанасович наманганликлар сафини 2020 йил октябрь ойида тарк этганди.



