UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  0 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  2 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8

Канчельскис Ўзбекистон — Россия ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди Янгиликлар

Канчельскис Ўзбекистон — Россия ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди

"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Россиялик мутахассис 2018 йилдан 2020 йилгача Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида икки бор ишлаган.

"Қизиқарли ўйин бўлади. Ўзбекистон Осиё конфедерациясида ёмон иштирок этмайди. Агар жамоа жасорат кўрсатса, Россияга ўзбеклар билан ўйинда қийин бўлади. Менимча, Тошкентдаги ўйинда стадион тўлади. Ўзбекистонда терма жамоа ўйинларига тушишни яхши кўришади.

Ўзбекистон ва Россияни солиштириш қийин. Биринчидан, Россия бу йилда атиги битта ўйин ўтказди. Иккинчидан, Ўзбекистон Осиё конфедерациясида иштирок этади ва у ерда умуман бошқа рақиблар", — деди Канчесльскис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Россия ўйини 20 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионда бўлиб ўтади. Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00да старт олади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика