Канчельскис “Ман Сити” – “Реал” баҳсига тахмин билдирди
19 фев 2020 19:55
Янгиликлар
Канчельскис “Ман Сити” – “Реал” баҳсига тахмин билдирди
“Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис ЕЧЛнинг 1/8 босқичи доирасида 26 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган “Реал” ва “Ман Сити” учрашувидан нима кутаётганини айтди.
“Қизиқарли ўйин бўлади. Ўйлашимча, Чемпионлар лигасидаги катта танаффусдан олдин, “Сити” бор кучини жорий мусобақага ажратади: уларнинг барча фикрлари, ҳамма тактик кўринишлари, энг яхши футболчилари. Англия чемпионати “Ливерпуль”га бой берилгани боис, ушбу мавсум энди улар учун Чемпионлар Лигаси биринчи рақамли турнирга айланади.
Назаримда, “Манчестер Сити” ва “Реал”нинг имкониятлари тенгдек. Ҳатто кичик устунлик, менимча, ҳозир “Сити” томонида. “Реал”да бироз пасайиш бор. “Сити”да эса танаффус камроқ бўлди ва улар яхши формада. Бироқ, “Реал” бу “Реал”. Бу Чемпионлар Лигасининг энг кучли жамоаларидан бири. Кўрамиз", дейди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар