UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди  14 21:55ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди  19 21:36Трезеге "Ювентус"да ишлашга тайёр  0 21:09Тунис бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  5 20:52Неймарнинг қиёфадоши хавфсизлик ходимларини алдаб, стадионга ташриф буюрди ва мухлислар билан суратга тушди  9 20:23Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?  10 20:11"Челси" Диогу Кошта учун 70 миллион евро беришга тайёрми?  2 19:47Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди  11 19:29Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган  3 19:12ЖЧ-2022. Тунис — Франция. Таркиблар маълум  3 18:42Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас  1 18:23Кафу: "Трент нега Англия термаси захирасида ўтирганини тушунмаяпман"  5 18:20Спортбарда севимли терма жамоангизни қўллаб-қувватлашни ёқтирасизми?  2 18:05Уэльс бош мураббийи: "Жамоам ҳақида ёмон гап айтишни тақиқлайман"  3 17:46Антони шамоллаб қолгани ҳақида: "Ҳаммаси кондиционерлар туфайли"  9

Канада термаси бош мураббийи: "Мақсад қўрқмасдан ўйнаш ва биринчи бўлиб гол уриш эди" Янгиликлар

Канада термаси бош мураббийи: "Мақсад қўрқмасдан ўйнаш ва биринчи бўлиб гол уриш эди"

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жон Ҳердман ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Бельгиядан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бугун футболчиларим ҳақли равишда шу ерда эканликларини кўрсатишди. Мухлисларимиз ҳам ақл бовар қилмас даражада эди. Улар кўп эмасди, лекин улар стадионни жонлантиришди ва биз футбол халқи эканлигимизни кўрдик. Мақсад қўрқмасдан ўйнаш ва биринчи бўлиб гол уриш эди. Режамиз ўхшамади, аммо бошқа ўйиндаги дуранг эвазига плей-офф тақдири ҳамон очиқ.

Мен футболчиларим қилган ишларидан жуда фахрланаман. Бирлашишда давом этишимиз ва муваффақиятга ишонишимиз керак. Пенальтиларга келсак, Канаданинг биринчи голига умид қилгандик. Мен Альфонсо билан фахрланаман, у масъулиятни ўз зиммасига олди, бутун мамлакат бу биринчи голни кутаётганди. Мен унинг жасоратли экани билан фахрланаман. Бу унинг оқшоми эмасди, лекин Куртуа ҳам яхши дарвозабон", – деди Ҳердман.

Бельгия 3 очко жамғариб, "F" гуруҳида пешқадамга айланди. Ундан кейинги ўринларда Марокаш, Хорватия ва Канада юрибди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 ноя 14:56:57
Islomjon Karimov
Mades zo'r o'ynadi lekin Kanada
   
24 ноя 14:45:09
Men va sen
Канада зўр ўйнади, Белгияда тажриба сўзини айтди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика